АҚШ президенти Барак Обама ўрмон ёнғинлари туфайли Вашингтон штатида фавқулодда ҳолат режимини киритди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Обама, шунингдек, 13 августдан буён ўрмон ёнғинлари содир бўлаётган ҳудудларга штат ва шаҳар ҳукуматлари даражасида курашни кучайтириш учун федерал ёрдам йўналтиришга буйруқ берди. Шу тариқа, энди қатор федерал муассасалар табиий офат билан курашишга қўшилиш мажбуриятини олди.
Таъкидланишича, ёнғинлар билан нафақат Вашингтон, балки Монтана, Орегон, Айдахо ва Калифорния штатларида курашилмоқда. Австралия ва Янги Зеландиядан жами 71 нафар ёнғинга қарши кураш бўйича мутахассис АҚШга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)