Филиппиннинг шимолий қисмидаги беш нафар аҳоли «Иненг» тўфони натижасида ҳалок бўлди. Яна тўрт киши яраланди, икки киши бедарак йўқолди, деб хабар беради «РИА Новости» Филиппин Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий кенгаши маълумотига таяниб.
Кенгашнинг маълум қилишича, тўфон Пангасинан, Самбалес ва Батаан вилоятларида сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқариши мумкин. Шу муносабат билан 1,4 мингга яқин киши вақтинчалик турар-жойларга кўчирилди.
Бир қатор вилоятларда ўқув машғулотлари ва авиарейслар бекор қилинди.
Изоҳ (0)