2015 – 2019 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни тизимли ўзгартириш, модернизация ва диверсификациялаштириш чоралари дастурига мувофиқ, ушбу лойиҳанинг молиявий манбалари аниқланди: бунга «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонасининг 66,1 миллион доллар миқдоридаги ўз маблағлари сарфланади. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
2013 йили «Ўзбекистон темир йўллари» унитар корхонага қарашли металл қуйиш-механика заводи реконструкциясини якунлади. Завод Kunkel Wagner, Otto Junker ва Nederman каби немис компаниялари, шунингдек, Европа ва Осиёнинг бошқа компаниялари замонавий техника ва технологиялари билан жиҳозланди. 150 миллион доллар баҳоланган лойиҳани молиялаштириш «Ўзбекистон темир йўллари» маблағлари ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди кредити ҳисобидан молиялаштирилди. Лойиҳа 1,2 минг янги вагон қуриш, 950 та йирик ҳажмли контейнер ишлаб чиқариш ва 1500 та юк вагонини таъмирлаш имконини беради.
Изоҳ (0)