Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат тест маркази сайтида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш хизмати ишга тушди. Хизмат result2015.dtm.uz манзилида жойлашган. Хизмат бепул бўлиб, унда абитуриентлар жавоблар варақаси рақамини киритиш билан имтиҳонда неча балл олгани ва олий ўқув юртига кирган ёки кирмагани ҳақида маълумот олади.

Скриншот: «Дарё»

Скриншот: «Дарё»

Тест натижаларини билишни хоҳловчилар кўплиги сабабли ДТМнинг ушбу хизмати, шунингдек SMS ва Click орқали кўрсатиладиган хизматлар яхши ишламаслиги ёки секин ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 август куни ОТМ ҳудудларидаги стендларда эълон қилинади.

Таъкидлаш жоиз, абитуриентлар имтиҳон натижаларини ОТМга бормасдан — SMS орқали (Ucell ва UzMobile абонентлари), Click тизими, шунингдек Telegram дастури ёрдамида (контактлар рўйхатига @DTMbot ёки @DTMrobot роботини қўшиш ва йўриқномага риоя этиш керак) билишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган усулларнинг бари пуллик хизматлардир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди