Жаҳон банки Ўзбекистонда кўчмас мулк объектларининг ягона базасини шакллантириш учун 400 минг доллар миқдорида грант ажратади. Бу ҳақда, UzDaily хабарига кўра, Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев маълум қилди.
Тўлқин Абдуллаевнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда томонлар имзоланажак битим бандларини ишлаб чиқмоқда. Грант маблағлари кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ва мазкур мулклар билан боғлиқ савдоларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилади.
Кейинчалик эса «Электрон ҳукумат»нинг бир қисмига айланадиган Кўчмас мулк объектлари ягона базасини ташкил этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)