Жанубий Кореянинг ICT Technologies компанияси 2017 йилда Миллий географик ахборот тизими (МГАТ)ни яратиш бўйича ишларни якунлайди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат ер ресурслари, геодезия, хариташунослик ва давлат кадастри қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаевга таяниб, деб ёзади UzDaily.
МГАТ «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми сифатида шакллантирилиб, сунъий йўлдош геодезия тармоғи, давлат кадастри ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг ягона компьютерлаштирилган тизимини яратишни кўзда тутади.
25 миллион долларлик лойиҳа Жанубий Корея «Эксимбанк»ининг 15 миллион долларлик қарзи ҳисобидан амалга оширилмоқда. У 40 йил муддатга ўн йиллик имтиёзли давр билан берилди.
Изоҳ (0)