Саудия Арабистонида яна бир киши MERS коронавирусидан ҳалок бўлди, деб хабар беради «Newskaz.ru» қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.
Маълум қилинишича, мамлакат пойтахти Ар-Риёдда яшовчи 71 ёшли эркак коронавирус оқибатида ҳалок бўлди. Бундан ташқари Ар-Риёдда вирусни юқтириб олишнинг тўққизта ҳолати қайд этилди.
Вазирликнинг статистик маълумотларига кўра, 2012 йилдан буён Саудия Арабистонида 1115 киши коронавирус билан касалланиб, улардан 480 нафари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)