Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Instagram’даги обуначилари сони 1,5 миллион кишига етди. Бу ҳақда Медведевнинг ўзи маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бош вазир обуначиларига миннатдорлик билдирди ва уларни спорт билан фаолроқ шуғулланишга даъват этди.
«1,5 миллион киши! Эътибор учун раҳмат! Спорт билан шуғулланинг!» — дея қайд этди Медведев спортзалда олинган суратига изоҳ сифатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведевнинг Twitter’даги саҳифасига обуна бўлганлар сони 4 миллион кишига етган эди.
Изоҳ (0)