«Кок-Жайлауни асраймиз» жамоатчилик ҳаракати иштирокчилари Олма-Отанинг янги ҳокими Бауржон Байбекни табиий ҳудуддаги қурувчилик муаммоларига эътибор қаратишга чақириб, унга тоза тоғ ҳавоси билан тўлдирилган банка совға қилди, деб ёзади «Nur.kz».
Совға билан биргаликда Кок-Жайлау табиий зонасида йўл, электр подстанция ва курорт ҳудуди қурилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар битилган ва 2414 та имзо қўйилган мактубни ҳам юборишди.
Активистлар Олма-Отанинг янги ҳокими уларга қулоқ солиб, Кок-Жайлаудаги қурилишлар учун ажратилган маблағни бошқа мақсадларга, жумладан, селдан жабр кўрган туманларга йўналтиришига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)