Бангкокда номаълум шахс портловчи қурилмани кўприкдан одамлар гавжум жойга улоқтиришга уринди, деб хабар беради «Nur.kz».
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, эркак унча катта бўлмаган портловчи қурилмани Чаупхрая дарёси устидаги кўприкдан улоқтирган. Бироқ у янглиш отганлиги сабабли бомба сувда портлаб, одамларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳодиса жойида полиция ходимлари гувоҳларни сўроқ қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 август, душанба куни Бангкок шаҳридаги Ратчапрасонг чорраҳасида кучли портлаш юз берган эди.
Изоҳ (0)