Швециянинг Норрчепинг шаҳридаги кутубхона биноси олдида уч киши пичоқланган. Бу ҳақда "Корреспондент.net" хабар бермоқда.
Полиция маълумотига кўра, ҳужум қилган эркак ҳибсга олинган. Жабрланганлар эса зудлик билан касалхонага ётқизилган, уларнинг жароҳати жиддий эканлиги айтилмоқда.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари ҳужум уюштирган кимсани бунга ундаган сабабларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)