Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Исроил чегарачиларига пичоқ билан ташланмоқчи бўлган фаластинлик отиб ташланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Шхем шаҳри яқинидаги Цомет-Тапуах назорат-текширув пунктида рўй берган. Бу ерга келган фаластинлик ўзини ёмон ҳис этаётганини баён қилган. Чегарачилар унга яқинлашишга рухсат берганида, фаластинлик тўсатдан аскарлардан бирига пичоқ билан ташланган.
Ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари вакилига кўра, чегарачилар қурол ишлатишга мажбур бўлган. Олинган жароҳатлар оқибатида фаластинлик воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)