Руминиянинг собиқ президенти Траян Бэсеску Руминия ва Молдовани бирлаштириш юзасидан референдум ўтказиш вақти келди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» маълум қилди.
«Парламент ва ҳукуматга ушбу масалани тақдим этиш ҳамда иккала мамлакатда ҳам референдумга ҳозирлик кўриш вақти етди, —дея таъкидлайди Бэсеску. —Бу Молдова учун Европа Иттифоқига қўшилиш имкониятидир. Мамлакат шу орқали ўтиш даври қийинчиликларидан ўзини асраши ва Россия ҳамда Украинага тобеликдан қутулиши мумкин».
Собиқ президентнинг айтишича, 2005 йилда Молдованинг атиги 2 % аҳолиси давлатларни бирлаштириш ғоясини маъқуллаган бўлса, 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 38 фоизга етган.
Изоҳ (0)