Калифорниянинг Пеббл-Бич шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли Concours d’Elegance кўргазмаси давомида Sotheby’s томонидан ташкил этилган кимошди савдосида дунёдаги энг қимматбаҳо автомобиллар коллекцияси 67 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Коллекция 22 та ноёб машинани ўз ичига олган. АҚШ фуқароси бўлган коллекция соҳиби автомобилларни бир неча ўн йиллар мобайнида тўплаган.
Кимошди савдосида 1964 йилги Ferrari 250 LM энг қиммат машина бўлди, у 17,6 миллион долларга сотилди. Иккинчи ўринни 13,75 миллион долларга баҳоланган афсонавий McLauren F1 автомобили эгаллади.
Изоҳ (0)