«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетик» клубига қарши Испания Суперкубоги жавоб учрашувида (1:1) гол киритди. Шу тариқа Месси йил давомида клублар миқёсидаги бешинчи мусобақада гол урди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Аввалроқ аргентиналик футболчи ЕЧЛ, Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Европа Суперкубогида гол уришга муваффақ бўлганди.
Месси бешта Испания Суперкубогида гол урган биринчи футболчига айланди. Лео 2009, 2010, 2011 ва 2012 йиллардаги Испания Суперкубогида ҳам гол урган.
Бундан ташқари, Месси барча клуб мусобақалари финалидаги 25-голини киритди.
Таъкидлаш жоиз, Лионель Супрекубокларда 11-голини киритди, иккинчи ўринда «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль бормоқда.
Изоҳ (0)