Хитой шимолида жойлашган порт шаҳар Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 114 кишига етди, 70 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Хитой Марказий телевидениесининг маълум қилишича, 698 киши маҳаллий тиббий муассасаларда даволанмоқда.
Ҳозирги пайтгача 54 нафар ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди. Улардан 39 нафари ўт ўчирувчилар, беш нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходими ва ўн нафари шаҳар аҳолиси эканлиги маълум бўлди. Қурбон бўлган кишилардан яна 60 нафарининг шахси ҳали аниқланмаган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва ҳарбийлардан ташқари кимёвий ҳимоя бўйича мутахассислардан иборат қўшимча жамоалар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)