Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида 16 август, якшанба куни икки автомобилнинг тўқнашиб кетиши натижасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “RIA Novosti” хабар беради.
Вилоят ички ишлар бўлими матбуот хизматининг маълум қилишича, Mercedes-Benz ва Опел Зафира автомобилларининг тўқнашуви Олма-ота—Уст-Каменогорск қатнов йўлининг 112-километрида юз берган.
Автоҳалокат натижасида турли шикастланишлар олган беш киши яқин атрофдаги касалхонага жойлаштирилди.
Изоҳ (0)