Индонезия шарқида ғойиб бўлган Trigana Air Service авиакомпаниясининг ATR 42-300 йўловчи самолёти бортида қашшоқ оилалар учун мўлжалланган 6,5 миллиард Индонезия рупийси (470 минг доллар атрофида) бўлган. Бу ҳақда маҳаллий почта вакилига асосланиб, Frans Press маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» .
Жаяпур шаҳридан Оксибил аэропортига йўл олган самолёт 16 август, якшанба куни мамлакат шарқида йўқолган. Қутқарувчилар Оксибил шаҳридан 12 километр нарида самолёт бўлакларини топгани айтилмоқда, лекин бу хабар ҳали расман тасдиқланмади.
Ҳаво кемаси бортида 49 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси Индонезия фуқаролари эди.
Изоҳ (0)