Покистонда Панжоб вилояти ички ишлар вазирининг ўлимига олиб келган террорчилик ҳаракати қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Портлаш ички ишлар вазирининг Атток округидаги уйида содир бўлди. Ҳодиса юз берган пайтда бинода 20—30 киши бўлиб, улардан баъзилари ҳамон уюмлар остидадир.
«Аттокда ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Қутқарув ишлари ҳали якунланмади. 17 нафарга яқин ярадор турли касалхоналарга жойлаштирилди», — дейди қутқарув бошқармаси вакили Диба Шахназ.
Полициянинг маълум қилишича, террорчилик ҳаракати икки худкуш томонидан содир этилган.
Изоҳ (0)