Техаснинг Монтгомери округидаги DrillChem компаниясига қарашли кимё заводида жиддий ёнғин юзага келди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Конро шаҳри полицияси жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилди. Полиция уч километр радиусдаги аҳоли турар-жойлари деразаларини беркитишни ва кондиционерларни ўчириб қўйишни тавсия қилмоқда.
Бир нечта йўллар ёпиб қўйилди. Ўт ўчирувчилар такрорий портлаш хавфи туфайли ташкилот биносига ҳозирча яқинлашмади.
Изоҳ (0)