Шоир ва ёзувчи Александр Пушкиннинг Тошкент шаҳридаги ҳайкали янги жойга кўчирилди. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Ҳайкал Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳаси олдидаги «Ўзбекенгилсаноат» компанияси биноси олдига ўрнатилган, ёндош ҳудудларда эса ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, ҳайкал Рус миллий маданий маркази илтимосига кўра янги жойга кўчирилди. Кўчишдан аввал ҳайкал реставрация қилинди ва аввалгисига нисбатан баландроқ шоҳсупага ўрнатилди.
Ҳайкал атрофида Пушкин даврига хос чироқлар ва ўриндиқлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)