Ўзбекистон терма жамоасига номзод теннисчи Санжар Файзиев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти, деб ёзади «Оламспорт».
Турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган ўзбекистонлик спортчи ярим финалга йўлланма олди.
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат Amkodor Cup турнирининг чорак финалида Санжар мусобақанинг биринчи ракеткаси беларуслик Дмитрий Жирмонтни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди. Унинг финал йўлидаги рақиби яна бир мезбон теннисчи Егор Герасимов бўлади.
Изоҳ (0)