Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Пауло Ванчопе стадион қўриқчиси билан муштлашиб кетди, дея хабар беради «Stadion.uz».
Воқеа Олимпиада—2016 саралашининг Коста-Рика ва Панама (0:0) ёшлари ўртасидаги учрашуви вақтида бўлиб ўтди.
Ўйинни трибунадан томоша қилаётган Ванчопе ҳакамнинг қароридан норози бўлиб у томон талпинди, қўриқчилардан бири уни майдонга тушишига йўл қўймади, оқибатда муштлашув юзага келди.
Жанжал полиция аралашуви билан тугади.
Изоҳ (0)