Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Иқлим исиши туфайли ХXI асрда музликларнинг эриши тезлашди. Цюрих университети қошидаги Бутунжаҳон музликларни кузатиш хизмати шундай хулосага келди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Тадқиқотчилар дунёдаги бир неча юз музлик ҳолати ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди ва ХХ асрда олинган шундай манбалар билан солиштирди. «Кузатилган музликларнинг қалинлиги йилига ўртача яримдан бир метргача камайиб бормоқда, — дейди The Journal of Glaciology махсус нашрида чоп этилган илмий тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Михаэль Земп. — Бу рақамлар ўтган юз йилликдаги ўртача кўрсаткичдан икки—уч марта ошиқдир».

Олимлар 2010—2014 йилларда олган дастлабки маълумотлар музликларнинг жадал эриш жараёни тўхтамаганидан далолат бермоқда. 1998 йилда қайд этилган ХХ аср рекорди кейинги ўн беш йил давомида бир неча бор янгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар