Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йил октябрь ойида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Japan Times нашрига асосланиб, «Anons.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ ташриф жорий йилнинг август ойига режалаштирилгани айтилган эди, бироқ Япония парламенти сессиялари сентябрь ойи охиригача чўзилиши муносабати билан ташриф вақтини кўчиришга тўғри келган.
Япония бош вазири Марказий Осиё бўйлаб турнеси давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам ташриф буюради. Ташрифлар якунида Япония Марказий Осиё давлатларидаги инфратузилмавий лойиҳаларга кўмак бериши тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)