Америка пул бирлиги Москва биржасидаги савдоларнинг очилишидан сўнг 65 рублдан ошди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Москва вақти бўйича 10:10 да доллар 65,12 рублга етди. Европа пул бирлигининг ҳам биржадаги курси ошди. Евро савдолар очилгандан бир неча дақиқа ўтиб, 72 рублдан ошди. Москва вақти бўйича 10:10 да евро 72,25 рублга савдо қилинди. Бу эса аввалги савдоларнинг ёпилишидаги кўрсаткичдан 1,16 рублга қимматлашганлигини кўрсатади.
Brent нефтининг баррели 12 август тонгида Лондон биржасида 48,99 долларга баҳоланди.
Изоҳ (0)