Тошкентнинг Ойбек кўчасида 8 август, шанба куни соат 14:00 атрофида 67-йўналишда ҳаракат қилаётган автобус симёғочга бориб урилди. Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида гувоҳлар ва милиция ходимларига асосланиб қолдирилган хабарга кўра, ҳодисага ҳайдовчининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлган.
Ҳодиса юз берган вақтда автобус ичида ўнга яқин йўловчи бўлган, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Хабар остида гувоҳлар томонидан қолдирилган фикрларда ҳайдовчига ҳам зарар етмагани, фақат чиптачи ҳар ери оғриётганидан шикоят қилгани билдирилган.
«Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади, ваҳоланки, бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Ағдарилган симёғоч ўзига қандай тезлик ва зарбни қабул қилганини таърифлашнинг ҳам ҳожати йўқ», — дейди «Потребитель.уз»даги хабар муаллифи.
Изоҳ (0)