Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби янги ўйинчиси Анхель Ди Мария «Манчестер Юнайтед» мухлислари ишончини оқлай олмагани учун улардан кечирим сўради. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Мени бир йил давомида қўллаб-қувватлаб турганликлари учун ‘Манчестер Юнайтед’нинг барча ишқибозларига миннатдорчилик билдиришни истардим. ‘Манчестер Юнайтед’дан тушган таклиф мен учун катта шараф бўлганди, чунки бу қандай клуб эканлиги ва менга катта ишонч билан қараётганликларини билардим. Бироқ ҳаммаси биз кутганчалик бўлмади. Ишонинг, бундан жуда ҳам афсусдаман. Бироқ футболчининг фаолиятида баъзан шундай кутилмаган ҳодисалар ва муваффақиятсизликлар бўлиб туради», — деди Ди Мария.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2014 йил ёзида Мадриднинг «Реал» клубидан 60 миллион фунт-стерлинг (75 миллион евро) эвазига «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. 2015 йил ёзида эса у «ПСЖ» ўйинчисига айланди.
Изоҳ (0)