Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбар-Пахтунхва провинциясида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли вертолёт қулаши оқибатида 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, сув тошқинлари рўй берган ҳудудларга йўл олган Ми-17 вертолёти бортида ҳарбий шифокорлар ва дори-дармон бўлган. Ҳалокат натижасида бортда бўлган барча, шу жумладан, 2 нафар учувчи ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Қулагандан сўнг вертолёт ёниб кетган.
Изоҳ (0)