Мьянмада муссон ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 88 кишига етди. Офатдан 330 минг атрофидаги одам жабр кўрган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, энг кўп қурбонлар Ракхайн штатига тўғри келмоқда: бу ерда 55 киши тошқин ва ўпирилишлар туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Мамлакат ҳукумати шу ҳафтада тошқин оқибатларини бартараф этишда кўмак сўраб, жаҳон ҳамжамиятига мурожаат этди. Таиланд, Хитой, Япония, АҚШ, Норвегия ва Сингапур бунга жавобан гуманитар ёрдам жўнатгани қайд қилинмоқда.