Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Барселона» ярим ҳимоячиси Арда Туран Каталония клубида 10-рақамли футболка эгасига айланиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда бу рақам жамоа ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли, бироқ, Тураннинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи рақамни унга топшириш таклифи билан чиққан. Бу ҳақда Bleacher Report хабар бермоқда.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

«Ҳозирча ўйлаб турибман. Бироқ Месси, агар хоҳласам, 10-рақамли либос меники бўлиши мумкинлигини айтди», — деди Туран. Айни вақтда, туркиялик футболчининг қўшимча қилишича, либосдаги рақам унинг учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. «Туркия терма жамоасига чақирилганимда, 14-рақамли футболкани танлаганман, чунки отам голландиялик Йохан Кройфнинг ашаддий ишқибози эди», — деди Туран.

28 ёшли Тураннинг «Атлетико Мадрид»дан «Барселона»га ўтиши ҳақида июль ойи бошида эълон қилинганди. Мазкур трансфер каталонияликларга 34 миллион еврога тушди. Эътиборли томони, ярим ҳимоячи Каталония клубига ФИФА томонидан қўйилган тақиқ сабаб, 2016 йил январига қадар «Барселона» сафида майдонга туша олмайди.

Мессининг бу кутилмаган таклифи унинг «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни яна жонлантириб юборди. Аввалроқ ҳужумчи Испания солиқ органларининг таъқиби сабаб, «Барселона»ни тарк этиши мумкинлигига бир неча бор ишора қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар