Германиянинг BMW, Audi ва Daimler автомобиль ишлаб чиқарувчилари Nokia компаниясининг HERE картографик сервисини сотиб олди, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Олди-сотди нархи 2,8 миллиард еврони ташкил этди.
Автомобиль компаниялари сервисга тенг улуш билан эгалик қилади. Харид келаси йилнинг биринчи чорагида якунланади.
HERE’ни харид қилиш орқали Германия концернлари автопилотли машиналар ишлаб чиқиш учун зарур барча технологияларни қўлга киритади.
Изоҳ (0)