2007 йилги Baja 1000 — сифатсиз йўллардаги пойгалар мусобақаси чемпиони Грег Годфри шатакчи машинада узунликка сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар бермоқда Meduza.
Юк машинасини соатига 112 километр тезликкача олиб чиқа олган Годфри қарийб 50,6 метр масофани учиб ўтишга муваффақ бўлди.
https://youtu.be/tJlB5K6JXm4
Бу 2008 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 15 метрга кўп. Мазкур рекорд АҚШнинг Монтана штати Бютт шаҳрида ташкил этилган Evel Knievel Days шоуси вақтида қайд этилди.
Изоҳ (0)