Қозоғистонлик амалдорлар учун йил бошидан бери 349 та маҳаллий автомобиль харид қилинди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги давлат харидлари қўмитаси раисининг ўринбосари Мақсуд Исахов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Nur.kz”.
«Йил бошидан бери нафақат марказий, балки маҳаллий давлат идоралари учун ҳам енгил автомобиллар харид қиляпмиз. Олинган 349 та машинанинг барчаси шу ерда ишлаб чиқарилган»,– дея изоҳ берган амалдор.
Шу билан бирга, Қозоғистон автобизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган машиналар сотуви салкам 43 фоизга тушиб кетган. Йил бошидан бери расмий дилерлар Қозоғистон маҳсулоти бўлган 9081 та автомобиль сотди, бу эса ўтган йилги олти ойлик кўрсаткичдан 42,79% паст.
Изоҳ (0)