Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига 1 миллиард рубль миқдорида беғараз молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

«Мен РФИга 1 миллиард рубль миқдорида беғараз молиявий ёрдам кўрсатдим. Давлатимиз ва Россия жамоатчилик ташкилотлари айниқса чет элдан таклиф қилинган мутахассислар олдида ўзига олган мажбуриятларни бажариши муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман», — деди Усмонов.

«РФИ ва Россия футболига бефарқ бўлмаган барчага муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, термамизнинг янги бош мураббийи Россия жамоаси футболчиларини жипслаштира олади, уларни ғалабалар сари ундайди ва Россия футболининг йирик халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштирокини бошлаб беради», — дея қўшимча қилди Алишер Усмонов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)