Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг жуфтликлар баҳсида ўзбекистонлик Жўрабек Каримов финалда кортга тушди, деб хабар беради «Olamsport.com».
1 август куни ўтказилган ҳал қилувчи баҳсда кореялик Юн Сеонг Чанг билан тандем ҳосил қилган Жўрабек Каримов россиялик Константин Кравчук ва молдовалик Денис Молчанов жуфтлигига икки сетда ҳам бир хил 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, Каримов Остона «Челленжер»и вице-чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Санжар Файзиев ва Темур Исмоилов ушбу турнирнинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида, Жўрабек Каримов эса илк босқичда мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)