Австралиялик каскадёр Робби Мэддисон Тинч океани тўлқинларини махсус сув чанғилари ўрнатилган мотобайкда ёриб ўтаётгани тасвирланган видео интернетда оммалашиб кетди. «Vesti.ru»нинг хабар беришича, киши эътиборини ўзига жалб этувчи мазкур ролик бир кеча-кундузда 2,5 миллион марта кўрилган.
Ғаройиб видео DC Shoes фирмаси кўмагида олинган. Спортчи мотобайкда тезликни қандай оширгани ва уммонга қараб қандай йўналгани қайд этилган кадрлар Pipe Dream («Ушалмас орзу») сарлавҳаси остида эълон қилинган. Австралиялик спортчи фақат олдинга ҳаракатланишда давом этмай, балки тўлқинлар устида худди ҳақиқий сёрфердай мураккаб ҳаракатларни ҳам бажарган.
Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, мотоциклни созлаш ва мураккаб ҳаракатларга тайёрланиш учун икки йил вақт кетган. «Тайёр ҳолдаги видеомаҳсулотда барчаси чиройли ва енгил кўринади, аммо жараён шунчалик оғир кечдики, охирги куни чарчоқдан ҳатто гапиришга ҳам ҳолим қолмади», — дейди Робби Мэддисон.
https://youtu.be/lDi9uFcD7XI
Изоҳ (0)