NASA Халқаро космик станциянинг пастлаб бораётган Ойнинг фонида тушурилган суратини тақдим қилди. Суратда ХКС Ой марказидан ўнгда кичикроқ қора шарпа сифатида кўринган.
Унинг муаллифи сураткаш Билл Ингаллсдир. NASA’нинг баҳо беришича, станция йўлдош гардишини кесиб ўтаётганда уни суратга олиш учун сураткашнинг 0,82 сония вақти бўлган.
Ингаллснинг таъкидлашича, у аввал ҳам шунга ўхшаш суратни олишга уриниб кўрган, бироқ ҳаракатлари муваффақиятсизлик билан якунланган.
Изоҳ (0)