Шимолий кореялик 15 ёшли Ким Кук Хан Қозонда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг КХДР раҳбари Ким Чен Инга честь берди, деб хабар қилади «Сегодня.ua».
«Биз шу тариқа раҳбаримиз ва КХДР армиясига миннатдорлик билдирамиз», — деди спортчи қиз.
Сув спорти бўйича 24 июль куни Қозонда бошланган жаҳон чемпионатида Ким Кук Хан минорадан сакраш бўйича 397,05 балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни хитойлик Чан Рен, учинчи ўринни эса малайзиялик Панделела Памг эгаллади.
Изоҳ (0)