Туркиянинг F16 бомбардимончи самолётлари Диёрбакирдаги авиабазадан Шимолий Ироқдаги Курдистон ишчилар партиясига янги ҳужум уюштирди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ироқда КИП эгаллаб турган олтита жой бўйича берилган зарба ҳарбий операция бошлангандан буён энг кучли ҳужум бўлди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тақиқланган Курдистон ишчилар партияси билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)