Шу кунларда Самаққандда атиги икки ой ичида қурилган янги истироҳат боғи ишга тушади, деб хабар беради «Nuz.uz».
Бешта аттракцион, товланувчи фаввора ва иккита павильонни ўз ичига олган истироҳат боғи бир гектарга яқин ҳудудда барпо этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, «Чашма» маҳалласида жойлашган эски хиёбон қурилишига қадар харобага айланиб қолган эди. Истироҳат боғининг лойиҳавий, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг май ойи охирида бошланган эди. Янги боғга расмийлар «Шабода» деб ном берди.
Қурилиш компанияси раҳбари Шавкат Жамоловнинг таъкидлашича, «Шабода» ҳудудидаги павильонлар кундузи ҳам, кечаси ҳам боғни кузатиш учун қулай тарзда қурилган. Боғ атрофидаги турар-жойларда истиқомат қилувчи фуқаролар бундай ўзгаришларни анчадан буён кутганлигини яширмади.
Янги боғ август ойининг охирида, мустақиллик куни арафасида фойдаланиш учун топширилади.
Изоҳ (0)