Қозоғистоннинг Акмола вилояти Оқкўл тумани масжиди имоми 26 июль куни ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, масжиддан эҳсон қутиси ўғирлаб кетилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Қайд этилишича, номаълум шахслар масжидга дераза ромларини олиш йўли билан кирган. Ҳозирда полиция ушбу жиноятни фош этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ҳозирча ўғирланган маблағ миқдори маълум эмас. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)