АҚШнинг Аризона штати полицияси Финиксдаги уйларнинг бирида боши танасидан жудо қилинган аёл ва икки итнинг жасадини топди. «Сегодня.ua»нинг хабар беришича, гумонланувчи ўз қўлини кесиб ташлаган, бундан ташқари, кўзидан айрилган.
Полицияни қўшни хонадонда истиқомат қилувчи Жорж Лони чақирган. У ҳар куни руҳий касал қўшниларининг аҳволидан хабар олиб турарди, шу куни у уйга киришга уринганида, қонга беланган жасадларни кўрган.
Полиция ходимлари ҳодиса жойига етиб келганида, 43 ёшли гумонланувчи қўлини кесиб ташлаган, шунингдек, битта кўзи йўқ эди. Гумондаги эркак касалхонага олиб келинган, уни операция қилишган. Бу вақтда полиция жиноят жойида текширув ўтказган. Аёлнинг жасади ётоқхонадаги кийим шкафидан топилган.
Гумонланувчининг сўзларига кўра, у оиланинг уч аъзосини ўлдирган. Бунда у аёл ва икки итни назарда тутганми-йўқми, тушунарсиз бўлгани сабаб, полициячилар қолган қариндошларнинг аҳволини текширишга киришди.
Изоҳ (0)