2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколари ўйналган Хитойдаги Tur-Off-Haylek кўпкунлик велопойгасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Дунёнинг ўттизга яқин давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақада Муроджон Холмуродов, Юсуф Абреков, Абдуллажон Акбаров, Акромжон Суннатов, Жаҳонгир Дармонов ва Никита Абрамов каби спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Эътиборлиси, тоғли трасса бўйлаб 2030 км масофага бир неча босқичдан иборат бўлган пойгалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё жамоалари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, шахсий ҳисобда ўтказилган пойгаларда Абдуллажон Акбаров марра чизиғига иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Изоҳ (0)