Нил дарёсида 22 июль, чоршанба куни саёҳат қайиғининг ҳалокати натижасида 15 киши чўкиб кетди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса Миср пойтахти Қоҳира яқинида юз берди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 70 нафар йўловчиси бўлган қайиқ юк кемаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари саёҳат қайиғи эгасини қўлга олди. Ҳодиса бўйича тергов ишлари бошланди.
Изоҳ (0)