АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Браунфилд киевлик патруль полициячилари билан селфига тушди. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Facebook'даги саҳифасида маълум қилган, дея хабар беради «Kорреспондент.net».
«АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Браунфилд — катта дўст ва ислоҳотларда ёрдамчимиз. Юртимизга ташрифидан эсдалик сифатида патруль полициячилари билан селфига тушишни истади», — дея ёзади у ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 4 июлдан бошлаб Киевда полиция хизмати ўз фаолиятини бошлади.
Изоҳ (0)