Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лэй лақабли хитойлик хонадонида полиция бўлимини «ташкил этди». Маҳаллий ОАВ у товламачилик билан шуғуллангани ва пул эвазига ёрдам таклиф этгани ҳақида маълум қилмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: ru.publika.md

Фото: ru.publika.md

Фирибгарни унинг собиқ севгилиси сотиб қўйди — Лэй қизда унга нисбатан шубҳа-гумон пайдо бўлгач, қўрқита бошлаган. Олдинига у чиндан ҳам полицияда ишлаши ва қизнинг барча кирдикорларидан хабардор эканлигига ишонтирмоқчи бўлган, сўнг Интернетга уларнинг бирга бўлганлари тасвирланган видеони жойлаштиришини билдириб, дағдаға қилган. Шундан сўнг қиз чидай олмай, ҳақиқий полицияга мурожаат этган.

Лэй ҳибсга олинган хонадон Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида жойлашган. Уддабурро хитойликнинг уйида полиция «қабулхонаси», ҳатто сўроқ ўтказиладиган хонагача бор экан. Бундан ташқари, унинг уйидан кишанлар тўплами, махсус кийим, қурол ва қалбаки ҳужжатлар ҳам топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади