16 июль, пайшанба куни Япония жануби-ғарбий ва марказий қисмига ёпирилган «Нангка» тўфони қурбонлари сони тўрт кишига етди, яна 56 киши жабрланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Офат энг кўп Сикоку ороли ҳамда Хёго ва Вакаяма префектураларига зарар етказди. Тўфон эпицентрида шамол тезлиги сониясига 40 метрга етди.
16—17 июль кунлари 200 та ички авиарейс бекор қилинди. Темир йўл транспорти ҳам кечикишлар билан ҳаракатланди.
Изоҳ (0)