Нью-Йоркда юк машинасининг лимузинга тўқнашиб кетиши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафари жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Полициянинг маълум қилишича, юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган, у қўлга олинди. Лимузиндаги уч нафар йўловчи аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлди, улардан яна бири эса касалхонада вафот этди. Яна тўрт киши касалхонага жойлаштирилди. Шифокорлар уларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди.
ОАВнинг хабар қилишича, лимузиндаги аёллар дугонасининг тўйига бораётган бўлган.
Изоҳ (0)