Американинг Колорадо-Спрингс шаҳрида беш ёшли қизча учинчи қават деразасидан тушиб кетиб, севимли ўйинчоғи туфайли тирик қолди. Бу ҳақда The Mirror хабар беради.
Ҳодиса 16 июль куни, кечқурун қизнинг оиласи яшайдиган уйда содир бўлган. Қизчанинг фақат қўли синган.
Колорадо полициясининг маълум қилишича, ойнадан қулаб тушаётган қизча миньон юмшоқ ўйинчоғини маҳкам ушлаб олган. Бу эса унинг ерга юмшоқ тушишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)